• 42 ta ko'rildi

ЗАЛНИ "ОВОЗИНИ ЎЧИРИБ ҚЎЙГАН" ИСЛОМ КАРИМОВ

"1995 йилда бир халқаро ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ашхобод саммити бўлиб ўтди. Эндигина мустақил бўлганимизга 4 йил бўлган, Марказий Осиё давлатлари - ёш давлатлар раҳбарлари иштирок этаётган саммитда ном чиқарган давлатлардан Эрон билан Туркия раҳбарлари ҳам иштирок этишган. Улар ўзларини гўёки катта оғалар сингари бошқаларга раҳнамолик қилиш, уларнинг қандайдир кўрсатмалари асосида яшашимиз керак қабилида сиёсий таъсир ўтказишмоқда эди, сиёсий имиж борасидаги курашлар ўзаро давом этаётганида бирданига Ислом Каримов "Бир оғиз гапирсам, майлими?" дедилар, зал бир онга жим бўлиб қолади, кейин эса Ислом Каримов шундай дедилар: 

"Бу ерда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти давлатлари раҳбарлари тўпландик. Демак, биз фақат иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишимиз керак ва анашу ҳамкорлик доирасида ижтимоий-маданий ҳамкорлигимизни йўлга қўйишимиз керак, деб ўйлайман. Агар бизнинг учрашувимизга кимдир сиёсий тус бериб, аллақандай сиёсий имиждлар, сиёсий рейтингларни даъво қиладиган бўлса, бутун масъулиятни зиммамга олиб айтаманки, Ўзбекистон делегатсияцси зални тарк этади". 


uzbekistan prezident uzbek Karimov