• 18 ta ko'rildi

Ўзбекистонда ҳам Cobalt'нинг янгиланган версияси ишлаб чиқарилиши мумкин

Тез орада Ўзбекистонда ҳам Chevrolet Cobalt автомобилининг янгиланган версиясини ишлаб чиқриш бошланиши кутилмоқда. Kun.uz манбасига кўра, ҳозирда бу борада GM компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда.


Янгиланган Соbalt'ни ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ва сотувга чиқарилиши бўйича муддатлар маълум эмас.




Маълумот учун, UzAuto Motors янги Cobalt автомобилини 2019 йилдан бошлаб ишлаб чиқаришни бошлаши режа қилинган эди, аммо компания бу режадан воз кечганди.


«Янги Сobaltʼни янги деб бўлмайди. Бразилиядаги GM компанияси бу лойиҳани 2016 йилда жорий қилган, шу йилнинг охирида Соbalt у ерда ҳам ишлаб чиқаришдан олинади. Биз эски моделлар ортидан қувиш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаймиз. Шунга кўра, янги Сobalt ишлаб чиқариш режаси бекор қилинади», – дея ушбу қарорга изоҳ берганди «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Азиз Шукуров.