• 93 ta ko'rildi

УЙҚУДА “ШАЙТОН БОСИШИ” НИМА?

  • БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ!

Ухлаётганингизда уйғониб кетдингиз ва устингиздан кимдир босаётганини сезасиз, лекин қимирлай олмайсиз ва гапиролмайсиз ҳам. Кимдир устингизга ўтириб олиб, қўл- оёғингизни тўшагингизга михлаб қўйгандай... Буни халқ тилида "шайтон босиши" деймиз. Бу ҳолат нима ўзи?

Сизга ухлаганингизда озор бераётган нарса жин бўлиб, сиз бошингиздан кечираётган ҳолат “жин босиши” дейилади. Жин инсонга озор бериши мумкин.

Шунинг учун шариатимизда жиндан ҳимояланиш йўллари батафсил баён этилган:

Инсон ухлашдан олдин икки қўлини дуога очиб, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқиб дам солади ва боши, юзи, олд томонидан бошлаб, имкон қадар баданининг барча ерини қўли билан силаб чиқади. Бу ишни уч марта такрорлайди (Бухорий ва Муслим ривояти).

Шунингдек, “Оятул курсий”ни ўқишга одатланиш лозим. “Оятул курсий”ни ўқиган инсон учун АЛЛОҲ ТАОЛО тарафидан ҳимоячи фаришта туширилиб, уни тонггача ҳимоя қилиши ва унга бирон бир шайтон яқинлаша олмаслиги саҳиҳ ҳадисларда айтилган...



ихлос сураси фалак сураси нас сураси Quron.