• 62 ta ko'rildi

Тошкент шаҳрига 1 апрелга қадар мингта автобус олиб келинади

Маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш учун Тошкент шаҳрига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда. Шунингдек, «Очиқ бюджет» доирасида маҳаллалар инфратузилмасига 573 миллиард сўм ажратилади.

Мана, бугун янги метро станцияларини бориб кўрдик. Янги линияда жами 7 та станциялар ишга тушганидан кейин, метрода кунлик йўловчилар сони 1 миллионга чиқади», деди давлат раҳбари.

Шаҳарда тирбандликни қисқартириш, одамларнинг узоғини яқин қилишга қаратилган бу ишлар давом эттирилиши таъкидланди.

Жумладан:

1 апрелга қадар қўшимча 1 мингта автобус олиб келинади;

25 та кўчада автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади;

йил якунигача 233 та чорраҳадаги светофорларни йўловчи оқимига қараб бошқариш тизими жорий қилинади;

20 та оқим юқори кўчаларда хусусий шериклик асосида жами 10 минг ўринли паркоматлар ташкил қилинади;

Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги шаҳарга олиб кирувчи 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил қилиниб, тайёр бизнес сифатида аукционга чиқарилади.