• 87 ta ko'rildi

Тошкент метрополитенининг барча бекатларида Beeline

Digital-оператор пойтахт метросида уяли алоқани синовдан ўтказди. Энди Beeline Uzbekistan абонентлари ҳатто метрода ҳам барча одатий хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Малиновски таъкидлаганидек, лойиҳанинг асосий ҳаракатлантирувчи мақсади абонентларни исталган жойда алоқа билан таъминлаш истаги бўлган: “Beeline хизматлари шаҳарлар ва олис тоғли ҳудудларда ҳамда қадимий меъморий ёдгорликлар яқинида мавжуд. Энди эса навбатдаги мантиқий қадам қўйилди: биз ер остига ўтдик! Юз минглаб мижозларимиз Тошкент метрополитенининг хизматларидан фойдаланадилар, шунинг учун биз 31 та метро бекатининг ҳар бирида саёҳат давомида улар алоқада қолишлари учун барча имкониятларимизни ишга солдик. Метро бу сайёҳларга таниш транспорт. Энди пойтахт меҳмонлари смартфонлардан метро бекатларида, хусусан, навигация, интернетдан керакли манзилларни қидиришда фойдаланишлари мумкин бўлади”.