• 50 ta ko'rildi

Тарихдаги энг машҳур гангстер ва наркабарон

​​Тарихда мафия ва ўғрилар кўп бўлган, айниқса ХIХ ва ХХ асрда бу соҳа гуллаб-яшнаган. Европа ва АҚШда бунга ижтимоий нотенглик, давлат ҳуқуқ идораларининг адолатсизлиги, ҳокимиятнинг олигархлар қўлида тўпланиши сабаб бўлган бўлса, собиқ СССРда сўнгги йиллардаги нотинчлик ва давлатнинг заифлашуви бунга йўл очганди. Қолаверса пулдор олигархларнинг давлат ҳокимияти билан қоришиб кетиши анча кенг тарқалди.

ХХ асрнинг энг машҳур икки жиноятчиси колумбиялик Пабло Эскобар ва америкалик Ал Капонедир.

Пабло Эскобар машҳур наркабарон, бутун Америка қитъасидаги қора дори савдосининг бошлиғи ҳисобланган. Эскобар марихуана ва кокаин савдосидан ташқари инсонларни ўлдириш каби ишдан ҳам тап тортмаган. Тарихчилар бу "кокаин қироли"ни ўн мингаб инсон ўлими учун жавобгар эканлигини айтади.

Эскобар гуруҳида нақд пул шу қадар кўп эдики, Пабло пулларини ташиш учун алоҳида Леаржет самолётини сотиб олади. Ҳаттоки пулларини тахлаш учун ҳар ой икки ярим минг долларга пул резиналари харид қилинади. Кейинроқ, полициядан қочиб юрган йилларида, у қизининг совуқ қотмаслиги учун юз минг доллардан кўпроқ пулни ёқиб юборади. Колумбия ҳукуматига таслим бўлган йилларида у ўзи учун алоҳида Ла Катердал номли қамоқхона ҳам қурдиради. Аммо бир неча йиллик маҳкумликдан сўнг у бу ердан қочиб кетади.

Қора ишлар ҳеч қачон инсонга бахт олиб келмаслиги Пабло Эскобар мисолида яна бир бор ўзини кўрсатди. Афсонавий наркабарон барча дўстларидан айрилди, Колумбия ҳукумати АҚШ ёрдамида наркабароннинг барча кокаин карвонларини йўқ қилди. Кўнгиллилар отрядлари Эскобар тўдаси аъзоларини полициядан фарқли равишда судсиз, аямай ўлдириб юборди.

Эскобарнинг ўзи эса хорликда ўлим топди. Уни фақатгина бир шериги билан қолганида итдек отиб ташлашди. Минглаб бегуноҳ инсонлар ҳаётига зомин бўлган, миллионлаб инсонларни қора оғу билан заҳарлаган наркабарон ҳаёти хорлик билан тугади.

Энг қизиғи бу мафия камбағал оила фарзанди бўлгани боис ночорларга ҳам баъзида ёрдам берган. Хусусан У болалар спорт майдончалари ва камбағаллар учун бутун бир квартал қурдирган. Натижада даҳшатли қилмишлари билан инсоният тархида қолган Эскобар Колумбияда авлиё сифатида кўрилган ва кўрилмоқда, унинг қабрини ҳар куни ўнлаб инсонлар зиёрат қилади.

Жиноят оламининг иккинчи машҳур вакили — Ал Капоне ҳақида эса кейинги постларда сўз юритамиз.


tarix eskobar эскобар гангстер