• 122 ta ko'rildi

Савол: АЛЛОХ туяни игнанинг тешигидан у́тказа оладими?

  • БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ!

Бир атеист бир мусулмон олимига савол берибди;

- АЛЛОХ туяни игнанинг тешигидан ўтказа оладими?

- Албатта ўтказа олади.

- Қанақа қилиб, туяни кичрайтирадими ёки игнанинг тешигини кенгайтирадими?

-Шунда бу мусулмон олими ИЛОХИЙ қудратнинг чексизлигини ушбу сўзлар билан жавоб берди:

- АЛЛОХ на туяни кичрайтиради, на игнанинг тешигини кенгайтиради. Самодаги юлдузларни сенинг кўз қорачиғинга сиғдиргани каби, игнанинг тешигидан ғизиллатиб ўтказади!

Атеистнинг бу ахмокона саволига бундай окилона жавоб берган бу инсон ким эди?

Бу инсон ХХ аср турк шеъриятида шоирлар султони дея улуғланган Нажиб Фозил Қисакурак.

1904 йилда Истанбулда туғилган. Болалалик йиллари шу шаҳарда ўтди. 1924–1925 йилларда Францияда фалсафадан таҳсил олди.

Нажиб Фозил 30-йилларда чуқур фалсафий изланишлар йўлига кирди. Унинг фикрий дунёқараши ўша йилларда кенг шакллана бошлади.

Айниқса, у Туркияда зиёлилар орасида янгича диний қарашларнинг пешволаридан бири саналади. Унга ҳаётининг сўнгги йилларида Султонушшуаро (шоирлар султони) унвони берилган.