Нилуфар Усмонова Истанбулда концерт беради Бу ҳақида у инстаграмдаги саҳифасида малум қилган
Хонанда Нилуфар Усмонова 18 декабрь куни Туркиянинг Истанбул шахрида яккахон концертини беради. Бу концертга у қизғин тайёргарлик кўраётганини айтди.
«Тез кунда Истанбул шаҳрида яккахон концерт дастурим бўлиб ўтади. Тошкентдаги концертимдан сўнг, сизларнинг меҳрингиздан илҳомланиб, жўшиб, куч-ғайратга тўлиб Истанбулда ҳам ватандошларимизга концерт бериш орзуси уйғонди. Орзуларим Аллоҳнинг изни билан амалга ошди. ИнШаАллаҳ 18-декабрь куни Истанбулда дийдорлашамиз. Сизларнинг дуоларингиз ва қўллаб-қувватлашингиз билан албатта юзимиз ёруғ бўлади. Меҳр ила Нилуфарингиз»- дея изоҳ қолдиради хонанда.