
Лалми ерларда замонавий геодезик асбоблардан фойдаланиш усулларини такомиллаштириш
Ҳозирги ривожланган техника даврида ҳар бир соҳага рақамли технология ва дастурларни қўллаш орқали юқори натижаларга эришилмоқда. Хусусан, дунёда етакчи ҳисобланган геодезик асбоблар ишлаб чиқарувчи давлатларнинг фирмалари томонидан замонавий i70 маркали GPS қурилмаси, ҳамда Leica FlexLine TS02 plus электрон тахеометр маркаларини ер тузиш соҳасида ҳам кенг тадбиқ этиш асносида ер тузиш ва лойиҳалаш ишларини рақамлаштириш жараёнида қўллашни тақоза этмоқда. Ривожланган давлатлар томонидан замонавий GPS қурилмалари ишлаб чиқилмоқда.
Ҳозир кунда электрон тахеометр савдоси бўйича юқори ўринларда Россиядаги ўзининг савдо ваколатига эга - Cарл Зеис (Германия), Leika AG (Швецария), Топcон (Япония) фирмаларда, экспериментал оптик-механик заводда (EOMZ) ва Урал оптик-механик заводда (UOMZ) ишлаб чиқарадилар.
1-расм. Замонавий геодезик ўлчов асбоби (Leica FlexLine TS02 plus).
Тахеометрлар бир-биридан аниқлиги ҳамда автоматлаштирилган даражасига қараб бир-биридан фарқ қилади. Тизимли ва даврий сёъмкаларни бажарадиган тахеометрларга EltaСИ0, С20 (Германия), ТРС-Систем1000 (Швейцария) ва бошқаларкиради. Берилган Elta С10 системали тахеометрларнинг бурчак ўлчаш аниқлиги 1". Бундай тохометрлардан фойдаланишда съёмка жараёнини тўла автоматлаштириш мумкин. Мисол учун, автоматик равишда ўлчаш, ўлчаш натижаларини хотирага ёзиб бориш ҳамда масофадан туриб бошқариш имкониятини беради.
Ушбу ишлаб чиқарилган замонавий геодезик асбоблар ёрдамида ривожланган Россия, Америка, Франция, Ҳиндистон, Беларусия каби давлатлар лалми ерларини ҳисобини юритиш, лойиҳалаш жараёнида кенг фойдаланиб келинади.
Ҳусусан, Россия давлатида GPS қурилмаси, ҳамда электрон тахеометр ёрдамида лалми ерларини майдонини ҳисоблашда, лойиҳалаш ҳамда хариталарини тузишда фойдаланиб юқори самарадорликка эришмоқда.
Маълумки дунёда лалми ерларнинг катталиги жиҳатдан етакчи ўринда турувчи Ҳиндистон давлатида ҳам замонавий техника ва технологиялар ёрдамида лалми ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган ер тузиш ишларида GPS қурилмаси, ҳамда электрон тахеометр ёрдамида ишларни амалга ошириб келмоқда.
Юқоридаги давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб мамлакатимиздаги мавжуд лалми ер майдонларини ҳисобини юритиш, лойиҳалаш ва ер тузиш жараёнларида замонавий геодезик ўлчов асбобларидан қўллаш асосида лалми ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш муҳим ҳисобланади.
Малумки авваллари eр тузиш ва лойиҳалаш ишларида ҳам геодезик асбобларни аҳамияти юқори ҳисобланиб, улар ёрдамида ер участкасини чегараларини белгилаш, участкалар майдони геодезик усуллар ёрдамида ҳисоблаш ва планларини тузишда кенг фойдаланилган.
Бугунги кунда замонавий электрон тахеометрлар аввалги геодезик ўлчов асбобларидан ўлчаш аниқлиги ва тезкорлиги билан кескин фарқланади. Бундан ташқари, мазкур асбоблар тўла автоматлаштирилган бўлиб, рақамли харита ва режаларни янгилаш имкониятини ташкил этади, кўп қувват талаб қилмайди. Ичига ўрнатилган кичик электрон ҳисоблаш механизми (ЭҲМ) ўлчаш жараёнини унумдорлигини кўтаради, ишларни хатосиз бажарилишини таъминлайди, ўлчаш натижаларига ишлов беради.
Электрон ҳисоблаш механизмини (ЭҲМ) барча ички жараёнлари автоматлаштирилган бўлиб, қурилмани улашда, масофаларни ўлчаш, нуқталарни координаталарини ва бошқа ўлчамларга ишлов бериш, дисплей ва тўплагичга натижаларни бериш, радиоканал орқали белгиланган жойларга топшириш, асбобни вертикал ўқларини қияликларини ҳисоблаш; экссентриситетли лимб хатосини бир томонлама ҳисоблаш, метеошароит тузатишлар киритиш, нуқталарни координаталарига ишлов бериш учун маълумотлар олиш, рақамли хариталар ёки жойни планига ишлов бериш учун маълумотлар рўйхатга олишда фойдаланилади.
Авваллари ер тузиш жараёнлари теодалит ва нивелир қурилмаси орқали бажариб келинган. Вақт ўтиши билан илм-фан, техниканинг ривожланиши натижасида бундай ишларни замонавий геодезик қурилмалари ёрдамида бажариш имконияти яратилди.
Leica FlexLine TS02 plus маркали электрон тахеометр ҳамда i70 GPS маркали қурилмалари ёрдамида бошланғич маълумот олиш учун координаталари маълум бўлган 3 та геодезик таянч пунктлар аниқланди (2-расм).