• 45 ta ko'rildi

14-20 ëшлилар ўқиши керак бўлган беш китоб!

Бази китобларни ўқиб туриб, атрофингдаги ҳамма яқининг ўқишини чин кўнгилдан хоҳлайсан. Улар инсоннинг дунёқарашига кенг таъсир қилишига ишонасан. Бугун сизга ёшлар ўқиши керак деб билган, жиянларимни ўқишга ундайдиган китоблар рўйхатини тақдим этаман.


1. Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар.

Инсонийлик ва туйғулар ҳақида кўпчилик йиғлаб ўқийдиган асар. Китоб АҚШда мактаб дарслигига киритилган.




2. Уолтер Айзексон: Стив Жобс

Қандай қилиб етим бола оддий гараждан бошлаб дунёнинг энг катта бренди Apple ни асос солганлиги ҳақида. Ҳаёт паст ва баландликлардан иборат эканлиги, инсон мукаммал эмаслиги, ҳар бир муваффақият орқасида улкан меҳнат ва ҳаракатлар турганлигини кўрсатувчи китоб. Ёшларни катта мақсад қўйишга, меҳнатга, масъулиятга, тиришқоқликка ундайди.




3. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли.

Интернет ҳаётимизга кириб келган сари вақт тақсимоти жиддий муаммога айланяпти. Биз катталар у ёқда турсин, ҳатто ёшлар ҳам вақт етмаслигидан нолишади. Бу китоб иш ёки ўқиш кунини қандай қилиб самарали ташкиллаштириш, вақтни тўғри тақсимлаш бўйича ажойиб қўлланма.



4. Жон Г. Миллер: Савол ортидаги савол.

Масъулият ҳисси миллий муаммо даражасига етай деб қолди. Ушбу китоб инсонда масъулият ҳиссини, тўғри қадриятларни шакллантириш учун ажойиб қўлланма.



5. Жюль Верн: Капитан Грант болалари

Инсонда мантиқ, ижодкорлик, креатив, кашфиётчилик ривожланиши учун фантастик китоблар аҳамияти катта. Жюль Верн бўлса бу борада адабиётда энг муҳим ўринлардан бирига эга.


kitob